Эртакни экран орқали ўрганиш
Чет тилини ўрганишда оғзаки ва ёзма нутқ жуда муҳим. Бу жараёнда АКТ, инновацион педагогик усуллардан фойдаланиш яхши самара беради. Матн устида ишлаш эса луғат бойлигини оширади, гапни тўғри тузиш ва сўзларни ўз ўрнида ишлатишга ўргатади.
3-синфда бола “The old man and his sons” (Чол ва унинг ўғиллари) мавзусидаги эртакни ўрганиш жараёнида савол-жавобларда иштирок этади. Лекин баъзи ўқувчилар эртак қаҳрамонлари ҳақида фикр билдираётганда ёки матн яратишда янги сўзларни қўллаш ва грамматик жойлаштиришга қийналади. Ўқувчи мустақил ўқиб, гаплар жойлашувини кўриб, нотаниш сўзлар билан танишиб чиқса, матн яратишга қийналмайди.
Эртакни ўрганишда биз икки хил методдан фойдаланамиз. Биринчи усулда янги сўзларни доскага ёзиб ёки мониторда намойиш этамиз. Ўқувчилар сўзларни луғатдан топади ва эртакни ўқиб, таржима қилади. Иккинчи усулда эса эртакни ўзлари ўқиб тушунишади. Нотаниш сўзларни доскага ёзади. Таржимасини топиб, матн мазмунини тиклайди. Бу жараёнда сўзларнинг бир-бирига боғланиши ўқувчи хотирасида сақланиб қолади.
Экрандаги сўзларни кўриб, ўқиб, ёд олиб ўрганишнинг самараси матн(ёки эртак)ни ўқиб ўрганган, ундаги фикрни ақлан онгига жамлаган ўқувчи билим савияси анча юқори бўлади.
Шоира КЎЧИМОВА, Чироқчи туманидаги 5-мактаб ўқитувчиси