Мактаб психологининг вазифалари
Ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга ошириш;
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
Таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашиш ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳоллари юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
Ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш, турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказиш;
Руҳий, жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар режалаштириш ва ўтказиш, тест натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Болаларни биринчи синфга қабул қилиш комиссияси таркибида 6 ёшдан ўқишга тайёрлигини аниқлашда иштирок этиш;
Ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузиш;
Ўрнатилган шаклда ҳужжатлар юргизиш ва белгиланган мақсадларда улардан фойдаланиш;
Ўқувчилар (тарбияланувчилар) шахсининг индивидуал ва ёш-жинс хусусиятларини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ижодий иқтидорли ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) психологик жиҳатдан қўллаш, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашиш, ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлаш ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга ошириш;
Ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик жамоа, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантириш;
Таълим муассасаси ходимларини ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик ходимлар, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) ижтимоий-психологик хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган психологияни амалда қўллаш;
Муассасанинг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар бериш.