Ўқитувчининг илғор иш тажрибасини оммалаштириш тартиби
Савол: Одатда, ўқитувчининг илғор иш тажрибаси методик кенгаш тавсиясига биноан мактаб, туман, вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади. Агар ўқитувчининг методик материаллари республика матбуот нашрларида эълон қилиниб, бирор номинация бўйича ғолибликни қўлга киритган бўлса, унинг иш тажрибаси республика бўйича оммалаштирилган ҳисобланадими?
Гулсара АҲРОРОВА
Мирзаобод тумани
Халқ таълими вазирлиги томонидан педагогларнинг таълим-тарбия соҳасидаги энг яхши тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш тартиби ишлаб чиқилган бўлиб, вазирликнинг 2014 йил 25 мартдаги 01/11-01/10-308-сонли хати орқали ҳудудий халқ таълими бошқаруви идораларига етказилган. Ўқитувчиларнинг иш тажрибаси шу тартиб асосида оммалаштирилади. Яъни, тажриба матбуотда ёритилса, республика бўйича оммалаштирилган ҳисобланмайди.
Саволга Халқ таълими вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдураҳим НОСИРОВ жавоб берди.