Мактабда тамаки сотиш тақиқланади!
Тамаки ва спиртли ичимликлар дўкони таълим муассасаларидан қанча узоқликда бўлиши лозим? Агар бу қоида бузилса, тадбиркорга нисбатан қандай жазо чоралари қўлланилади?
Аминжон МАДАТОВ,
Ғиждувон туманидаги 18-мактаб ўқитувчиси
— “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 60-бандида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилишга доир чеклашлар белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, бу товарларни таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан 500 метрдан кам радиусда жойлашган савдо объектлари томонидан реализация қилиш мумкин эмас.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 186-моддасида этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Саволга Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Даврон АЛЛАНАЗАРОВ жавоб берди.