Шахмат ислом дини қоидаларига мосми?
Шахмат ва шунга ўхшаш бошқа спорт турлари бўйича ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига пул мукофоти бериш ислом дини қоидаларига мувофиқми? Бу қиморга кирмайдими?
Муҳаббат ХЎЖАЕВА, Хива тумани
— Шахмат-шашка, кураш, тош кўтариш ва бошқа спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақа ғолибларининг учинчи шахс, яъни бунга дахли бўлмаган ҳомийлар томонидан тақдирланиши ислом динида ҳалол ҳисобланади. Агар ғолиблар айнан шу беллашувда иштирок этган қайсидир шахс томонидан рағбатлантирилса, бу қимор ўйинига ўхшаш ҳолатдир. Ислом дини уламоларидан бири Убайдулла ибн Масъуднинг “Мухтасар ул-виқоя” асарида бу жиҳат диний нуқтаи назардан муфассал шарҳлаб берилган.
Ғуломиддин ХОЛБОЕВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими ходими