Спорт жиҳозларидан фойдаланиш муддати қанча?
Savol bering, javob beramiz
14 / 04 / 2018
— Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия фани дарслари учун мўлжалланган спорт жиҳозларидан фойдаланиш муддати қанча?
Хуррам ХОЛИЁРОВ, Қамаши туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси
— Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия дарслари учун мўлжалланган спорт жиҳозларидан фойдаланиш муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 декабрдаги “2015 — 2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори асосида белгиланган. Унга кўра, жами спорт жиҳозларидан фойдаланиш муддати ҳар хил. Бу ҳақда юқорида келтирилган қарор орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Бахтиёр ҲАСАНОВ, Халқ таълими вазирлиги таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси бош назоратчиси