Қандай типлар мавжуд?
Спорт мажмуалари қурилишида ТИП деган тушунча мавжуд. У нима дегани ва қандай ТИПлар бор?
Холида ҒОИПОВА, Тошкент туманидаги 26-мактаб ўқитувчиси
— Спорт мажмуалари қурилишида ТИП деган тушунча “Типовой индивидуальный проект” сўзларининг қисқартмасини англатиб, 5 та тури таснифланади:
ТИП-1 — футбол майдони, енгил атлетика секторлари, ўйин майдонлари, трибуналар ва трибуна ости хоналари;
ТИП-2 — футбол майдони, енгил атлетика секторлари, ўйин майдонлари, трибуналар ва трибуна ости хоналари, спорт ўйинлари, бадиий гимнастика, спорт яккакураши;
ТИП-3 — футбол майдони, енгил атлетика секторлари, ўйин майдонлари, трибуналар ва трибуна ости хоналари, спорт ўйинлари, бадиий гимнастика, спорт яккакураши, очиқ сузиш ҳавзаси;
ТИП-4 — футбол майдони, енгил атлетика секторлари, ўйин майдонлари, трибуналар ва трибуна ости хоналари, спорт ўйинлари, бадиий гимнастика, спорт яккакураши, ёпиқ сузиш ҳавзаси;
ТИП-5 — 5 спорт тури билан шуғулланиш мумкин бўлган ўйин майдонларини ўз ичига олган спорт иншоотларидир.
Саволга Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мирзаҳаким ТЎХТАМИРЗАЕВ жавоб берди.