Мактаб ошхонасида
Мактаб ошхонасида қайси маҳсулотларни сотиш тақиқланган?
Муяссар ОРТИҚБОЕВА Тошкент шаҳри
— Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 2010 йил 18 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари таълим олувчиларининг гигиеник талаблар асосида хавфсиз овқатланишини таъминлаш тўғрисида”ги 8-сонли қарорига кўра, таълим муассасаларида “чипс”, “кириешки”, “хрустяшки”, гамбургер, чизбургер, хот-дог, хамирнинг ичида пиширилган сосиска ва колбасалар, муддати ўтган маҳсулотлар, уй шароитида тайёрланган барча озиқ-овқат маҳсулотлари, кремли қандолат маҳсулотлари, қўзиқорин ва ундан тайёрланган таомлар, холодец, сақич, пастеризациядан ўтмаган сут ва сут маҳсулотлари, сирка, қалампир, ўткир соус, майонез ва кетчуп, кофе каби маҳсулотларни сотиш тақиқланган.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош иқтисодчиси Илҳом СИРОЖЕВ жавоб берди.