Ўқитувчилар уйга келиб дарс ўтадими?
Savol bering, javob beramiz
23 / 04 / 2018
Набирамнинг оёғи синиб, бир ойдан бери мактабга бора олгани йўқ. У дарсларни ўз вақтида ўзлаштириши учун ўқитувчилар уйга келиб машғулот ўтиши керакми?
Жамила ШИРИНОВА, Зангиота тумани
— Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман(шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосасига асосан халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар бошқармаси бош назоратчиси Ҳакимбой САМАНДАРОВ жавоб берди.