Резервдаги «лейтенант»лар
Олий таълим муассасасининг ҳарбий кафедрасида ўқиб, “лейтенант” ҳарбий унвонига эга бўлган фуқаролар ҳарбий хизматни ўташи мумкинми? Улар кимга мурожаат қилиши керак?
Ҳусан НУСРАТОВ, талаба
Мамлакатимизда миллий армия сафларида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ энг олий ва шарафли бурчга айланди. Кейинги йилларда Мудофаа вазирлигига ҳаёт йўлларини ҳарбийлик касби билан боғламоқчи бўлган ва офицер бўлиб хизмат қилиш истагини билдирган захирадаги (резервдаги) “лейтенант” унвонига эга фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келмоқда.
Ушбу мурожаатларга жавоб тариқасида айтиш мумкинки, республикамиз олий таълим муассасалари ҳарбий кафедраларида тайёргарликдан ўтган ва захирадаги (резервдаги) “лейтенант” ҳарбий унвонига эга бўлган фуқаролар шартнома бўйича ҳарбий хизматга, офицерлик лавозимларига тайинланишлари учун доимий ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бошқармаси ёки бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати