Илмий даражали ўқитувчига маош қай тартибда тўланади?
Savol bering, javob beramiz
28 / 04 / 2018
Фан номзоди, фан доктори ва давлат фахрий унвонларига эга бўлган шахслар мактабга ишга қабул қилинса, ойлик маош қай тартибда тўланади?
Гулнора УЗОҚОВА, Шаҳрисабз тумани
— Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 107-сонли қарорига асосан, фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига эга бўлган педагог кадрларга олий малака тоифасида (мазкур малака тоифаси ёки лавозими аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин)ҳақ тўланади.
Абдуҳамид АБДУҚОДИРОВ, Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси етакчи назоратчиси