Шаҳарлар ёши қандай аниқланади?
Юртимиздаги қадимий шаҳарлар ёши қандай аниқланади?
Шарофиддин РАҲИМОВ, Қашқадарё вилояти
— Ўзбекистон давлатчилиги анъаналари уч минг йиллик тарихга эга. Давлатчиликнинг шаклланиши урбанизация жараёни — шаҳарлашув билан боғлиқ. Шу боис давлат ва унинг пойтахти, йирик сиёсий, иқтисодий, маданий марказларининг вужудга келиши айнан уч минг йиллик тарихий давр ичида юз берган. Ўзбекистон археологлари, манбашунослари узоқ изланишлар, тарихий топилмалар таҳлили орқали кўплаб шаҳарларимизнинг ёшини аниқлашга муваффақ бўлган. Жумладан, Самарқанд шаҳри ташкил топганига 2750 йил, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларига 2700 йил, Бухоро, Хива, Термиз шаҳарларига 2500 йил, Тошкент шаҳрига 2200 йил, Марғилон шаҳрига 2000 йил бўлгани археологик материал ва ёзма манбалар асосида аниқланган. Шунингдек, айрим шаҳарлар ёшига янги топилмалар орқали қўшимча аниқликлар киритилиши мумкин.
Саволга тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон РАЖАБОВ жавоб берди.