Энг улкан кутубхона
Savol bering, javob beramiz
26 / 05 / 2018
Дунёда энг катта кутубхона қайси мамлакатда жойлашган, унинг китоб фонди қанча?
Дилшода ДАВЛЕТБОЕВА Нукус шаҳри
— АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган Конгресс кутубхонаси дунёдаги энг йирик кутубхона ҳисобланади. Умумий китоб фонди 155 миллион нусха бўлиб, унда 470 тилдаги адабиётлар мавжуд.
Саволга Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўқиш заллари хизмати раҳбари Одина ҲАМИДОВА жавоб берди.