Юртимизга бир йилда қанча сайёҳ келади?
Savol bering, javob beramiz
26 / 05 / 2018
Париждаги Лувр музейига йилига 7 миллион турист келар экан. Ўзбекистонга бир йилда қанча сайёҳ келади?
Ибогул НАРИЗОВА, Конимех тумани
— Юртимиздаги қадимий шаҳарлар — Самарқанд, Бухоро, Хива, Қарши ҳамда Термизга бир йилда тахминан 2,5 миллиондан кўпроқ хорижлик сайёҳ келади. Агар келажакда ички туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган давлат миқёсидаги дастур ва қарорлар кучга кирса, бу кўрсаткич 4-5 миллиондан ошади.
Ўткир САИДОВ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бош мутахассиси