Ким кимга ким?
Savol bering, javob beramiz
30 / 05 / 2018
Қонунларимизда биринчи даражали, иккинчи даражали қариндошлик тушунчаси бор экан. Шу ҳақда батафсилроқ маълумот берсангиз.
Норбек РУСТАМОВ, Нарпай туманидаги 38-мактаб ўқитувчиси
— Оила кодексининг 57-моддасида “қариндошлик” тушунчасига таъриф берилиб, унга кўра, “Болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан — иккинчи, эвара катта бобосига, катта бувисига нисбатан — учинчи даражадаги қариндош ҳисобланади ва ҳоказо”.
Мерос масалаларини ҳал қилишда, низоли ҳолатлар рўй берганда, қариндошлик даражаси инобатга олинади.
Шаҳноза ҒАФФОРОВА, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази илмий ходими