“Ўқувчиларим эришган ютуқлар инобатга олинадими?”
— 2014 йили Нукус давлат педагогика институтининг физика ва астрономия факультетини тамомлаб, Нукус шаҳридаги 34-мактабда иш бошладим. Ўқувчиларим билимлар беллашувининг шаҳар ва республика босқичида ғолиб чиққан. Аммо шу вақтга қадар 10 соат (ярим ставка) дарс ўтаман. Менга дарс соати ажратишда ўқувчиларим эришган ютуқлар инобатга олинадими?
Жадира ҚОРАБОЕВА,
Нукус шаҳридаги 34-мактаб ўқитувчиси
— Кимга неча соат дарс ажратиш масаласини мактабда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг маълумоти, ютуқлари, иш тажрибаси ҳамда ота-оналар ва ўқувчилар фикрини ўрганган ҳолда тегишли фан методик бирлашмаси тавсияси, педагогика кенгаши қарори асосида мактаб маъмурияти ҳал қилиши лозим. Белгиланган тартибга кўра, ўқувчиси танловда ғолиб бўлган ўқитувчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилиши шарт, лекин бошқа имтиёзлар кўзда тутилмаган.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси мутахассислари жавоб берди.