Устама белгилаш тоифага боғлиқми?
Cавол: 2018 йил апрель ойигача Китоб туманидаги мактабда иккинчи тоифали ўқитувчи бўлиб ишлардим. Афсуски, ташкилий комиссиянинг айби билан 2018 йилги аттестацияда қатнаша олмадим. Натижада мутахассис ўқитувчи даражасига тушиб қолдим. Янги ўқув йили бошидан директор жамғармаси томонидан бериладиган 30 фоизли устама пулини ҳам олиб ташлашди. Тоифанинг устамага алоқаси борми?
Гавҳар РАҲМОНОВА
Жавоб: Амалдаги «Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жам¬ғармаси тўғрисида низом»га кўра, устама ҳақ тўланиши малака тоифасига, унинг пасайиши ёки ошишига боғлиқ эмас. Фақат ўз вақтида малака ошириш талаби мавжуд. Агар ходим 2018 йил апрель ойида аттестация қилиниши белгиланган бўлса, у яқин ўртада малака оширишдан ўтган (чунки малака тоифаси бўйича аттестациядан ўтиш учун малака оширган бўлиши лозим). Демак, мактаб қошидаги махсус комиссиянинг бу ўринда сизни устама ҳақдан маҳрум қилиши нотўғри.