Педагог-психолог қандай лавозимда ишлаши мумкин?
Савол: Олий ўқув юртининг педагогика — психология йўналишида ўқиган мутахассис қандай лавозимларда ишлаши мумкин?
Р.АБДУЛЛАЕВ Қарши шаҳри
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”да педагогика ва психология йўналиши 5110900 коди билан белгиланган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори”га мувофиқ ушбу код остида қуйидаги лавозимларда ишлаш мумкинлиги белгиланган:
156. Болалар уйи тарбиячиси;
158. Ўқувчилар тураржойи тарбиячиси;
159. Касбий-техник таълим муассасаси тарбиячиси;
160. Тарбиячи-методист;
1359. Таълим тизими инспектор-методисти;
1504. Диний-маърифий ва маънавий-маърифий ишлар бўйича маслаҳатчи;
1531. Коучер;
2134. Педагог-ташкилотчи;
2291. Психолог;
2292. Таълим муассасаси психологи.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати кўмагида тайёрланди.