Оқ кукун нима?
Savol bering, javob beramiz
8 / 11 / 2018
Савол: Спортчилар, жумладан, гимнастикачи ва оғир атлетикачилар ўз чиқишлари арафасида кафтига суртадиган оқ кукун нима?
Рустам КОЗИМОВ Андижон вилояти
Жавоб: Бу кукун магнезия (магний оксиди, енгил порошок модда) бўлиб, кафтдаги кўз илғамас намликни ҳам йўқотиб, штанга (снаряд) бандидан ушлаб кўтараётганда сирғаниб кетмаслигини таъминлайди. Шунингдек, гимнастикачилар брусь, ҳалқали арқон ва бошқа предметлар ёрдамида машқ бажараётганида ҳам мазкур кукундан фойдаланади. Унинг спортчига ижобий ёки салбий таъсир этувчи бошқа хусусиятлари аниқланмаган.
Саволга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акромхўжа ШОДИХЎЖАЕВ жавоб берди.