1-курс талабаси — ўқитувчи
Махсус сиртқи бўлимнинг 1-курс талабаси мактабда дарс бериши мумкинми?
Абдували ТУРСУНОВ
Тошкент шаҳри
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-банди талабларига кўра:
махсус сиртқи таълимга талабаларни қабул қилиш:
махсус сиртқи шаклда — фақат тегишли ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан берилган тавсияномага эга, тест синовларидан (кириш имтиҳонлари ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган;
иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот беришнинг сиртқи
шаклда — олий маълумотга эга бўлган (агар хорижий олий таълим муассасасини тугатган бўлса, олий маълумот тўғрисидаги ҳужжати белгиланган тартибда тан олинган (нострификация қилинган) бўлиши керак) ва тест синовларидан (кириш имтиҳонларидан ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда махсус сиртқи бўлимга иш фаолиятидаги ходимлар қабул қилинишидан келиб чиқиб, иш фаолиятини давом эттириши мумкин.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси мутахассислари жавоб берди.