Қайси тоифа бўйича ҳақ тўланади?
Савол: 2017-2018 ўқув йилида пенсия ёшига етганлиги (март ойида 60 ёшга киргани) муносабати билан навбатдаги аттестацияда иштирок этмаган (бунгача аввалги аттестация натижаларига кўра олий тоифали) педагог 2018-2019 ўқув йилида фаолиятини давом эттирса, унга қайси тоифа бўйича иш ҳақи тўланади?
Абдували ТУРСУНОВ, Тошкент шаҳри
Жавоб: Ходимнинг пенсия ёшига тўлиши малака тоифаси бўйича аттестациядан ўтишига таъсир қилмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори талабларига кўра, мактаб ўқитувчилари ҳар 5 йилда аттестациядан ўтиши ва малака тоифасига эга бўлиши белгиланган.Аттестациядан ўтмаган ўқитувчининг малака тоифасини белгиловчи сертификати муддати тугаганлиги сабабли мутахассис сифатида ойлик маош ҳисобланишига сабаб бўлади.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати кўмагида тайёрланди.