Гейм қандай ҳисобланади?
Савол: Нима учун теннис бўйича ўтадиган мусобақаларда очколар “15, 30, 40, гейм” кўринишида ҳисобланади?
Раъно ЭМИНОВА, Уйчи туманидаги 25-мактаб ўқувчиси
Жавоб: Бу рақамлар механик соат миллари йўналишидаги 3, 6, 9 ва 12 ни англатувчи 15, 30, 45 ва 60 дақиқалардан келиб чиққан. Аввалига теннисда мана шу тизимдан кенг фойдаланилган. Фақатгина XIX асрда дастлаб Францияда, кейин дунё миқёсида 45 ўрнига 40 ишлатиладиган бўлди. Мазкур баҳолаш мезонини бироз соддалаштириш мақсадида бир гуруҳ теннис жонкуярлари кўп бора дақиқалар ўрнига шунчаки — 1 дан 4 гача бўлган рақамлар киритилишини таклиф этган, аммо бу уринишлар муваффақиятсиз якунланган.
Саволга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акромхўжа ШОДИХЎЖАЕВ жавоб берди.