Совуқни совуқ қирқади(ми?)
Savol bering, javob beramiz
12 / 12 / 2018
Томоқ оғриганда муздай нарса еса тузалади, дейишади. Бу тиббиётда исботланганми?
Роза НИШОНОВА Китоб тумани
Айрим кишиларнинг томоқ оғриғида муздай нарса ейиши туфайли тинчланиши совуқнинг оғриқни қолдириш хусусияти ҳисобигадир. Аммо бу томоқ оғриғининг асосий сабабини йўқ қилмайди, яъни даволамайди, аксинча, шамоллаш, йиринглаш жараёнини кучайтириши мумкин.
Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати кўмагида жавоблар тайёрланди.