Қайси ўсимлик гулидан олинган асал энг фойдали ва нима учун?
Табиий асал қадим замонлардан доривор маҳсулот ҳисобланган. У иммунитетни оширади, микроэлементлар манбаси ҳисобланади, инсонга куч беради ва патоген бактерияларга қарши курашади. Асалга термик ишлов бериш унда зарарли моддалар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Ўзбекистон шароитида энг фойдалиси ғўзапоя ва янтоқ гулидан йиғилган асал ҳисобланади. Унда катта миқдорда А витамини, мис, темир, марганец моддалари мавжуд. Шу сабаб шамоллаш, ангина, тонзиллитда фойдали ҳисобланади. Асал таркибидаги аминокислоталар юрак қон-томир хасталикларида, гипертонияда ёрдам беради. Аммо асални ҳам меъёрида истеъмол қилиш лозим. Қайси хасталикда қанча миқдорда асал истеъмол қилиш лозимлигини шифокорга мурожаат қилиб, билиб олиш лозим.
Саволга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати кўмагида жавоблар тайёрланди.