Нега айрим спорт турларида бронза медали иккита берилади?
Нима учун бокс ва дзюдо каби спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақаларда бронза медаль икки иштирокчига берилади?
Акмал ЖУМАМУРОДОВ Хоразм вилояти
— Дзюдо мусобақалари шундай тизимга эга. Яъни, чорак финал беллашувларида енгилган тўрт полвон ўзаро курашади, зафар қучган икки дзюдочи яна беллашади. Ғолибга бронза медаль берилади. Шунингдек, ярим финалда енгилган полвонлар ҳам ўзаро курашади ва ғолиб иккинчи бронза медални олади. Чиндан ҳам, бундай тизим дзюдодан ташқари, бокс ва эркин кураш баҳс¬ларида ҳам мавжуд. Бу эса кўпроқ спортчини рағбатлантириш ва спорт турини янада оммалаштиришга имкон яратади.
Саволга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акромхўжа ШОДИХЎЖАЕВ жавоб берди.