Тунги навбатчига қўшимча ҳақ тўланадими?
Савол: Қонунчилигимизда таълим муассасаларида ўқитувчиларнинг тунги навбатчилик қилиши тўғрисида қандай меъёрлар белгиланган? Тунги навбатчиликда қолган ўқитувчиларнинг қандай ҳуқуқлари бор, уларга қўшимча ҳақ тўланадими?
Ойсулув ҲАСАНОВА, Тўрткўл тумани
Жавоб: Байрамлар арафасида кўплаб корхона ва ташкилотларда кундузги ёки тунги навбатчилик йўлга қўйилган. Бундай ҳолат таълим муассасаларида ҳам кузатилади.
Меҳнат кодексининг 124-моддасига кўра, ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш — иш вақтидан таш¬қари иш, деб ҳисобланади. Иш вақтидан таш¬қари ишларга жалб этишга фақат ходимнинг розилиги билангина йўл қўйилади. Ишлаб чиқариш заруриятига кўра, ходимларни тунги нав¬батчиликка жалб этишни иш вақтидан ташқари иш, деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Меҳнат кодексининг 157-моддасига кўра иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Яна ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул (икки баравар ҳақ ўрнига дам олиш куни)берилиши ҳам мумкин. Иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Масалан, ходим 29 январдан 30 январга ўтар кечаси — соат 22-00 дан 6-00 га қадар навбатчиликда бўлди. Айтайлик 31 январь куни унинг асосий иши вақтида оилавий тадбири бор. Шундай ҳолатда ходим ўз хоҳиши билан ўтаган тунги навбатчилик вақти ҳисобидан 31 январь куни иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши мумкин. Бу ҳолатда унга 2 январдаги тунги навбатчилиги учун 1 ҳисса иш ҳақи тўланади. Агар у отгул олишни истамаса, унда нав¬батчилиги учун камида 2 ҳисса ҳақ тўланиши шарт.
— ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар (ходимлар)245-модда);
— иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлган ходимлар (124-модда);
— меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда банд бўлган ходимларни (124-модда) тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш тақиқланади.
Иш кунида ва иш вақти давомидаги навбатчилик (одатий иш кунида соат 09:00 дан 18:00 гача) — бунда ходимга одатдаги тартибда иш ҳақи тўланади.
Меҳнат кодексининг 122-моддасига биноан, соат 22-00 дан 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади.
Саволга ҳуқуқшунос Хушнуд ХУДОЙБЕРДИЕВ жавоб берди.