“Мени мактабга ишга олишмади”
Савол: Мутахассислигим бўйича олий маълумотли (1-тоифага эга) бошланғич синф ўқитувчисиман. Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи бўлгани сабабли республикамизнинг турли вилоятларида яшаб, таълим муассасаларида болаларга сабоқ берганман. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида доимий рўйхатда тураман. Ҳозир Тошкентда яшаяпмиз. Иш сўраб Мирзо Улуғбек туман халқ таълими бўлимига мурожаат қилсам, таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун бошланғич синф ўқитувчилари кераклигини айтиб, мени тумандаги бирор мактабга ишга олишмади. Уларнинг бу иши тўғрими? Мутахассислигим бўйича иш топишим учун кимга мурожаат қилишим керак?
Маҳфуза МУРОДОВА
Мирзо Улуғбек тумани
Жавоб : Ҳақиқатан ҳам, Тошкент шаҳридаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич таълим, она тили ва адабиёт, инглиз тили, биология, география фани ўқитувчиларига эҳтиёж йўқ. Таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда педагог кадрларга эҳтиёж бор. Мутахассислик бўйича ишга жойлашиш масаласида туман бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиши¬нгизни тавсия этамиз.
Саволга ХТВ мутахассиси Бухорбой АКРАМОВ жавоб берди .