Ўқитувчи 3 ой давомида малака оширишга бормаса...
Савол: Ўқитувчи бирор сабаб билан белгиланган муддатдан бошлаб 3 ой давомида малака оширишга бора олмаса, мактаб раҳбарияти унинг тоифасини пасайтира оладими?
Валижон НОСИРОВ
Бувайда тумани
Жавоб: Бирор сабаб билан 3 ой давомида малака оширишга бора олмаган ўқитувчининг тоифасини пасайтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан педагог кадрлар аттестацияси беш йилда бир марта ўтказилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнггина педагогга мутахассис ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси бош назоратчиси Абдуҳамид АБДУҚОДИРОВ жавоб берди.