Ishga marhamat!
НАМАНГАН ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ ВА МОНОМАРКАЗ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5140 - сонли қарор ижросини таъминлаш, вилоятдаги 9-11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб - ҳунарга ўқитиш ишларини ташкил қилиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” Мономаркази ўртасида “Ҳамкорлик Меморандуми” имзоланди.Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хайрулло Абдураҳмонов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги вилоятда ташкил қилинган Мономарказ директори Динара Якубжанова, Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган туманларининг аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари, туман ва шаҳар ХТБ мудир ўринбосарлари, методист - психологлар ҳамда касб - ҳунарга қизиқиши бўлган 200 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.
Ушбу меморандумга асосан Наманган шаҳри, Давлатобод, Янги Наманган, Тўрақўрғон ва Наманган туманларининг умумтаълим мактабларида таълим олаётган 10 мингдан ортиқ ўқувчиларнинг мономарказда ташкил этилган 26 турдаги касб-ҳунар бўйича жараёнларга қамраб олинади ва улар касб-кор сир-асрорларини мукаммал ўрганиш бўйича ўқиш имкониятларига эга бўладилар.
Шунингдек, ушбу тажрибани туманларда ташкил этилган касб- ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб - ҳунарга, профессионал таълим муассасалари, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари, «Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари”да ҳам ташкил этилади. Унга кўра вилоятдаги жами 102 109 нафар 9-,10,-11-синф ўқувчиларининг 60 фоизини қамраб олиш ҳамда ўқувчиларнинг 11-синфни тамомлагандан сўнг аттестат билан биргаликда касб - ҳунар сертификатини қўлга критишиларига эришилади.
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати