Юртимизда нечта спорт мактаблари бор?
Madaniyat va sport
6 / 04 / 2018
Савол: Юртимизда нечта болалар ва ўсмирлар мактаби ҳамда олимпия захиралари коллежи бор?
Сарвиноз Рўзиқулова, Дўстлик туманидаги 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси
Жавоб: Мамлакатимизда 15 та олимпия захиралари коллежи, 53 та ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ва 225 та БЎСМ фаолият юритади.
Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги қарорига мувофиқ, 15 та олимпия захиралари коллежи эндиликда битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларига айлантирилади.
Азизбек ИСРОИЛОВ,
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фан, спорт муассасаларини методик таъминлаш ва таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари