Энг муносиблар ғолиб бўлди
“Умид ниҳоллари – 2018” спорт мусобақасининг Қашқадарё вилояти босқичида 3 минг 700 дан зиёд ўқувчи ўз имкониятини намойиш этди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Косон тумани спортчилари эгаллади. Иккинчи ўрин шаҳрисабзлик спортчиларга насиб этди. Чироқчи тумани спортчилари эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Қарши шаҳридаги "Амфитеатр" мажмуасида "Умид ниҳоллари – 2018” мусобақасининг ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Вилоят миқёсида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Косон тумани спортчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси – “Дамас” автомашинаси топширилди.
– Спорт барчани бирлаштиради, – дейди Косон тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ўринбосари Алишер Қодиров. – Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритдик. Ёш спортчиларимиз асосан кураш, дзюдо, турон якка кураши, бадиий гимнастика, футбол бўйича юқори ўринларни қўлга киритди. Бу ғалаба туманимиз ёшларини янада руҳлантириб, бундан кейинги ғалабаларига замин яратади.
Дастур давомида спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ватанпарварликни мадҳ этувчи кўй-қўшиқлар эса барчада катта таассурот қолдирди.
www.uza.uz