Халқ таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, Халқ таълими вазирининг ўринбосарлари тайинланди.
Президент қарорига кўра, Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаев вазир ўринбосарилавозимига тайинланди.
Шунингдек, Дилшод Кенжаев фаолиятини Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида бошлаган Алишер Саъдуллаев ўрнига тайинланди. Бунгача Дилшод Кенжаев Вазирлар Маҳкамаси маданият – санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.
Халқ таълими вазирининг ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Иброҳим Джураев тайинланди.
Иброхим Джураев шу вақтгача Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати