Танбеҳ
Кўча-кўйда ўйнаётганда, тўй-маъракаларда ўқитувчиларимизнинг “Нега дарс тайёрламасдан (ёки мактабга бормасдан) бу ерда юрибсан!” деган танбеҳидан ҳайиқиб, бекиниб ўтирардик. Устознинг танбеҳи — жазо эди. Ўйлаб қоласан киши, бугун танбеҳ берадиган устозлар қани?
Замонавий ўқитувчилар бу борада анча нўноқ. Ёки улар танбеҳ бериш методикасидан бехабарми? Кўпинча тўй-тантанада ўқитувчи ўқувчи билан спиртли ичимлик ичиб олиб, рақсга тушаётгани, бунга гувоҳ бошқа ҳамкасблари танбеҳ бериш ўрнига, қарсак чалиб, қўллаб турганининг гувоҳи бўламиз. Катталар, айниқса, устоз зоти ёшларга дакки бермай қўйди. Нега ёшларнинг ножўя хатти-ҳаракатини кўриб, кўрмасликка оламиз? Менга нима, ота-онаси бор-ку, дея индамай ўтиб кетамиз. Агар ота-она ва устозлар эътиборсизлик, лоқайдлик қилиб танбеҳ бермаса, ножўя иш қилаётган ёшлар охири вой “кўча”га кириб қолмайдими?
Комилжон СУЛТОНОВ,
Феруза АЗИМОВА, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари