Мактабларда “Инновация ҳафталиги” ташкил этилди
Ma’naviyat, maktabdan tashqari ta’lim
7 / 12 / 2018
Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан жорий йилнинг 3-7 декабрь кунлари Республикадаги 9 691 та умумий ўрта таълим муассасаларида “Инновация ҳафталиги” ташкил этилди.
Ҳафталикни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларни янги замон технологиялари билан яқиндан таништириш, уларда инженерлик, мехатроника ва робототхеника тўгаракларига қизиқишларини оширишдан иборат.
“Инновация ҳафталиги” доирасида “Баркамол авлод” болалар марказларидаги автомодель, ракетамодель, робототехника, электрон ўйинчоқлар, радиотехника ва электроника каби тўгаракларнинг ижодий ишлари кўргазмалари, маҳорат машғулотлари ўтказилди.
Ташкил этилган мазкур ҳафталикда 1,5 миллионга яқин ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди.