“Youth techno art – 2018” кўрик-танлови якунланди
Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида “Youth techno art – 2018” фестивали ўтказилди. Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчилар ўртасида техник воситалар ва компьютер технологияларини ўрганишни ташкил этиш ҳамда уларнинг техник ижодкорлигини ривожлантиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, танлов икки босқичда уюшқоқлик билан ўтказилди. Фестивалнинг ҳудудий босқичида жами 4,2 мингга яқин ўқувчилар иштирок этди. Шунингдек, “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳам фаол қатнашишди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.
Фестивалда ўғил-қизлар 5 та, яъни автомодель, авиа-ракетамодель, робототехника, электрон ўйинчоқлар ҳамда радиотехника, электроника ва алоқа йўналиши бўйича 1,2 мингга яқин ижодий ишлари билан беллашди.
Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 25 декабрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Танловнинг якуний босқичида ҳар бир ўғил-қиз ўзининг ижодий иши ҳамда кўргазмалари билан фаол иштирок этди.
“Youth techno art - 2018” болаларнинг техник ижодкорлиги фестиваль-танловининг натижаларига кўра ғолиблар қуйидаги йўналишлар бўйича сараланди:
Автомодель йўналиши бўйича:
1-ўрин - Асадбек Хасанов, Сурхондарё вилояти, Термиз тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
2-ўрин - Азизбек Неъматов, Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
3-ўрин - Лазиз Жалилов, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази
Авиа-ракетамодель йўналиши бўйича:
1-ўрин Азизулло Комилжонов, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
2-ўрин - Аббос Камилов,Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар “Баркамол авлод” болалар маркази
3-ўрин - Муҳаммадқодир Маматов, Наманган вилояти, Уйчи тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
Электрон ўйинчоқлар йўналиши бўйича:
1-ўрин - Турсунбой Абдулбориев, Наманган вилояти, Наманган шаҳри “Баркамол авлод” болалар маркази
2-ўрин - Элбек Хасанов, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри “Баркамол авлод” болалар маркази
3-ўрин - Фахриддин Дилшодов, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри “Баркамол авлод” болалар маркази
Робототехника йўналиши бўйича:
1-ўрин - Суҳроб Ҳайдаров, Навоий вилояти, Навоий шаҳри “Баркамол авлод” болалар маркази
2-ўрин - Бердияр Барлықбаев, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
3-ўрин - Аброрхўжа Анваров, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани
Радиотехника, электроника ва алоқа йўналиши бўйича:
1-ўрин - Ҳайдар Рафиқов, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
2-ўрин - Шатский Георгий, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани “Баркамол авлод” болалар маркази
3-ўрин - Аббос Мансуров, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри
Тадбир доирасида болалар бадиий жамоаларининг чиқишлари ҳамда тантанали тақдирлаш маросими барчага кўтаринки кайфият бағишлади.