Бу йилги кириш тест синовлари қандай ўтади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни, уларнинг ота-она ҳамда устозларини бу борадаги бир қатор масалалар қизиқтириши табиий. Мухбиримиз юртдошларимизни янгиликлардан хабардор этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг бўлим бошлиғи Қаюм БАЙМИРОВга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори ота-оналар, ўқитувчилар ва талаба бўлиш орзусида юрган ёшлар томонидан қизғин кутиб олинди. Суҳбатимиз аввалида олий ўқув юртларига бу йилги қабул жараёни учун асос бўлиб хизмат қиладиган ушбу қарорнинг ўзига хосликлари, янгиликлари хусусида тўхталиб ўтсангиз.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июндаги “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорига асосан олий таълим муассасаларига қабул квоталари тасдиқланди. Мазкур ўқув йилида мамлакатимиз олий ўқув юртларига 57907 нафар талаба қабул қилиниши белгиланди. Жумладан, 19120 нафар талаба давлат гранти, 38787 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, махсус сиртқи таълим шакли бўйича Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот бўлимига 65 нафар талаба давлат гранти асосида, Тошкент ахборот технологиялари университетига 50 нафар талаба тўлов-шартнома асосида талабаликка қабул қилиниши белгиланган.
Қабул режасида ўтган йилларга нисбатан ўзгартиш Тошкент ахборот технологиялари университети қабул режасига киритилди. Яъни, ўтган йили мазкур университетнинг махсус сиртқи бўлимига 15 нафар давлат гранти, 35 нафар тўлов-шартнома асосида талаба қабул қилинган бўлса, бу йил фақат тўлов-шартнома асосида 50 нафар талаба қабул қилиниши белгиланди. Шунингдек, 2015-2016 ўқув йили учун олий таълим бакалавриатига 7 та янги таълим йўналишига талабалар қабули амалга оширилади: Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тили”, “Шарқ фалсафаси ва маданияти”; Тошкент давлат техника университетида “Энергоаудит ва саноат корхоналарнинг энергетик текшируви”, “Кончилик электр механикаси”, “Маркшейдерлик иши”, “Корпоратив бошқарув”; Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида “Корпоратив бошқарув”; Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Корпоратив бошқарув”; Тошкент давлат молия институтида “Давлат бюджетининг ғазна ижроси”; Бухоро муҳандислик-технология институтида “Энергоаудит ва саноат корхоналарнинг энергетик текшируви” янги таълим йўналиши очилди.
Шунингдек, ўтган йилда таълим йўналишлари таҳлил этилиб, 43 та таълим йўналиши бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар, жумладан, 22 та таълим йўналиши бўйича мутахассисликка оид фанлар қайта кўриб чиқилди. “Геофизика”, “Кончилик иши”, “Нефть ва газ конларига ишлов бериш ҳамда улардан фойдаланиш”, “Электротехника, электромеханика ва электр технологиялари” (соҳалар бўйича), “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” (соҳалар бўйича) ва бошқа таълим йўналишларида фан блоклари ўзгартирилганини яна бир бор эслатиб ўтиш жоизки, илк марта тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларимиз учун фойдадан холи бўлмайди.
— Қарийб 20 йилдирки, олий таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари тест синовлари орқали ўтказилаётир. Бемалол айтиш мумкинки, тест синовлари ҳам давр руҳи, замон талабига мос ҳолда йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Шу маънода 2015-2016 йилги тест синовларига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилганми?
— Тўғри таъкидлаб ўтдингиз. Ўтган давр мобайнида бир қатор тажрибалар, шу жумладан, халқаро тажрибалар ҳам ўрганилди ва хулосаларга асосан маъқул топилган янгиликлар тест синовларини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш жараёнига босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Бу жараённи юртдошларимиз ҳам бевосита кузатиб, ўзларининг холис фикрларини, таклифларини билдирмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 2015/2016 йилги тест синовларини ўтказиш тартиби, яъни жавоблар варақаси ва саволлар китоби бўйича тегишли ўзгартиришлар мавжуд.
Жумладан, амалда фойдаланиб келинаётган “Жавоблар варақаси” бўйича қуйидагича ўзгартиришлар киритилди: биринчидан, жавоблар варақасида фақат “Махсус код” қолдирилди (аввал мавжуд бўлган “Олий таълим муассасаси коди”, “Танлов коди” олиб ташланди). Энди абитуриентлар бехосдан кодларни алмаштириб бўяш ёки нотўғри бўяш каби хатоликларга йўл қўйишмайди, жавоблар варақасини расмийлаштириш учун кам вақт сарфлашади; иккинчидан, саволларга жавоблар белгиланадиган доирачалар 1дан 108гача бўлган кетма-кет сонлар билан рақамланди (бу абитуриентларнинг фан блокларини, саволларни алмаштириб бўяш каби хатоларга йўл қўйишининг олдини олади); учинчидан, абитуриент ҳақидаги маълумотларни киритиш ва имзо ўрни жавоб бўяладиган доирачалар билан битта бетга (барча огоҳлантирувчи ёзувлар иккинчи бетга) жойлаштирилди.
“Саволлар китоби”да бериладиган саволлар ҳам кетма-кетликда рақамланди. Лекин фанлар номи сақлаб қолинади. Масалан, учта фан блоки мавжуд бўлган саволлар китобида биринчи фан саволлари 1дан 36гача, иккинчи фан саволлари 37дан 72гача, учинчи фан саволлари 73дан 108гача рақамланди. Булар жавоблар варақаси ва саволлар китобидаги рақамлар бир хиллигини таъминлайди ҳамда абитуриентларнинг тест материаллари билан ишлашини осонлаштиради. Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, абитуриентларимиз маданият, спорт ва санъат соҳаларида ижодий имтиҳон топширишади. Мазкур соҳалар таълим йўналишларидаги абитуриентлар 108та рақам кўрсатилган жавоблар варақаси олиши мумкин, аммо улар 1дан 72гача бўлган саволларга тўғри деб танлаган ҳарфларини бўяшади. Шунингдек, уларнинг саволлар китобида 72 та тест берилади.
— Бу йилги тест саволлари жамланмалари , абитуриентларга тарқатиладиган тест топшириқларини тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар қандай кечмоқда ?
— Тест саволлари жамғармаси умумий ўрта , ўрта махсус , касб -ҳ унар таълимига жорий этилган давлат таълим стандартлари доирасида , манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан фойдаланиш учун тавсия этилган ўқув адабиётлари мазмуни бўйича шакллантирилади . Абитуриентлар , ота - оналар ва устоз - мураббийларга шуни ишонч билан айтамизки , тест саволлари жамғармаси фақат амалда фойдаланиш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари доирасида ишлаб чиқилади .
Малакали мутахассислар томонидан тест саволларининг мантиқий жи ҳ атдан мукаммаллиги , замонавий тест технологиялари талабларига жавоб бериш даражаси тўлиқ қайта ўрганилди ва тегишли хулосалар тайёрланди . Умуман , тест саволлари жамғармаси қайта ишланган ҳ олда тўлиқ янгиланди ва тўлдирилди . Тест саволлари жамғармасини шакллантиришда малакали мутахассислар абитуриентларнинг мантиқий фикрлаш ва та ҳ лил қилиш қобилиятини тўлақонли аниқлашга ало ҳ ида эътибор қаратишди . Тузилган тест саволларининг тиллар кесимида ( ўзбек , қорақалпоқ , рус тиллари ) бир хиллиги таъминланди .
— Президентимизнинг 2012 йил 31 майдаги “Ў збекистон Республикаси Қу ролли Кучлари сафида муддатли ҳ арбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида ” ги қарори , шунингдек , ҳ арбий хизматни ўтаган йигитлар учун амалдаги имтиёз ва унинг амал қилиш муддатига ҳ ам тўхталиб ўтсангиз .
— Муддатли ҳ арбий хизматдан бўшаш чоғида олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар олган ҳ арбий хизматчилар учун тест синовларида жамғарилиши мумкин бўлган умумий баллнинг 27 фоизи миқдорида , яъни 61,2 балл берилиш имтиёзи сақланиб қолган .
Муддатли ҳ арбий хизматни тугаллаб келган фуқаролар учун олий таълим муассасалари қабул комиссияларида барча шарт - шароитлар тайёрланган . Улар қабул комиссияларининг масъул шахсларидан етарли масла ҳ атларни олиб , ўзлари танлаган таълим йўналишларига ҳ ужжатларини топширишлари мумкин . Олий ўқув юртлари қабул комиссиялари томонидан барча маълумотлар абитуриентлар эътибори учун тақдим этилган .
— Олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовларига тайёргарлик кўраётган абитуриентларга қандай тилакларингиз бор ?
— Ґар бир йигит - қиз тест синовларига киришдан олдин мазкур жараённинг ташкил этилиши ва ўтказилишига оид норматив -ҳ уқуқий ҳ ужжатлар билан мукаммал танишиб чиқишлари лозим . Шундагина улар тест синовларига ўзларининг ҳ ақ -ҳ уқуқ ва бурчларини билган ҳ олда келишади .
Абитуриентлар , аввало , ўз билим ва иқтидори имкониятларидан келиб чиққан ҳ олда бир умрлик мустақил ҳ аётида му ҳ им ўрин тутадиган касб - корларини танлашда янглишмасликлари , тест синовларидан муваффақиятли ўтишларини тилаймиз .
tc " "
Қурбонбой МАТҚУРБОНОВ суҳбатлашди. tc
"Јурбонбой МАТЈУРБОНОВ суµбатлашди."