Сиртқи бўлимда ўқияпман!
Oliy ta’lim
11 / 07 / 2018
Вилоятимизда Президентимиз ташаббуси билан Тошкент тиббиёт академияси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз, Термиз давлат университетининг Денов филиаллари ташкил этилди.
Педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлим очилгани менга ҳам таълим олиш имкониятини берди. ТДПУнинг Термиз филиали махсус сиртқи бўлимига қабул қилиндим. Ўрта махсус маълумот билан 20 йилдан бери Термиз шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида фаолият юритиб келардим. Энди ўз касбимга янада сидқидилдан ёндашиб, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида хизмат қиламан.
Нигора ВАЛИҚУЛОВА
Термиз шаҳри