ОТМ рейтинги: ким нечанчи ўринда?
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасалари фаолияти ўрганилди. Миллий ва халқаро рейтинг агентликлари тажрибалари асосида республика олий таълим муассасаларининг миллий рейтинг тизими ишлаб чиқилиб, таълим сифатини баҳолаш индикаторларини жорий қилиш бўйича лойиҳа тайёрланди.
Янгидан ишлаб чиқилган индикаторлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг интернетдаги сайти ва “Facebook”даги саҳифасида кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Тўпланган таклиф ва фикр-мулоҳазалар асосида 23 рейтинг индикатори тасдиқланди. Жумладан, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий фаолияти, ўқув-услубий ишлар ва ўқитиш сифати, талабалар билими ва битирувчилар сифати, ўқув жараёнининг моддий-техник таъминлангани, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш каби жиҳатлар асосида юртимиздаги 57 олий таълим муассасасининг 2017 йилдаги фаолияти 190 баллик тизимда баҳоланди.
Узлуксиз таълим тизимига миллий рейтинг индикаторларини татбиқ қилиш таълим сифатини оширишда катта аҳамиятга эга бўлиб, жамиятда инсон капиталининг ортишига хизмат қилади. Шунингдек, инспекция мутахассислари рейтинг тизимини автоматлаштириш, яъни олий ўқув юртлари фаолиятини рейтинг баҳолашнинг дастурий таъминоти лойиҳаси устида ишламоқда. Келгусида рейтингда иштирок этувчи барча таълим муассасалари ўз маълумотларини электрон калит орқали тизимга киритиб боради. Махсус компьютер дастури йил охирида олий таълим муассасалари рейтинги натижаларини ҳисоблаб чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг рейтинги
(2018 йил 1 январь ҳолатига кўра)
№ Олий таълим муассасасининг номи
1 Ўзбекистон Миллий университети
2 Тошкент давлат шарқшунослик институти
3 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
4 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
5 Самарқанд давлат университети
6 Тошкент тиббиёт академияси
7 Тошкент давлат стоматология институти
8 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
9 Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти
10 Тошкент ахборот технологиялари университети
11 Тошкент давлат аграр университети
12 Тошкент давлат иқтисодиёт университети
13 Бухоро давлат университети
14 Тошкент педиатрия тиббиёт институти
15 Тошкент кимё-технология институти
16 Тошкент фармацевтика институти
17 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
18 Ўзбекистон халқаро ислом академияси
19 Тошкент давлат педагогика университети
20 Ўзбекистон давлат консерваторияси
21 Қорақалпоқ давлат университети
22 Самарқанд давлат чет тиллар институти
23 Тошкент давлат техника университети
24 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
25 Тошкент молия институти
26 Самарқанд ветеринария медицинаси институти
27 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
28 Наманган давлат университети
29 Наманган муҳандислик-қурилиш институти
30 Урганч давлат университети
31 Гулистон давлат университети
32 Самарқанд давлат тиббиёт институти
33 Термиз давлат университети
34 Бухоро муҳандислик-технология институти
35 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти
36 Андижон давлат университети
37 Нукус давлат педагогика институти
38 Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби
39 Андижон давлат тиббиёт институти
40 Навоий давлат кончилик институти
41 Бухоро давлат тиббиёт институти
42 Тошкент архитектура-қурилиш институти
43 Фарғона политехника институти
44 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
45 Фарғона давлат университети
46 Тошкент давлат юридик университети
47 Андижон машинасозлик институти
48 Наманган муҳандислик-технология институти
49 Навоий давлат педагогика институти
50 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
51 Қарши давлат университети
52 Жиззах политехника институти
53 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
54 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
55 Миллий рассомлик ва дизайн институти
56 Жиззах давлат педагогика институти
57 Қўқон давлат педагогика институти