Мактабларга қандай жиҳозлар бепул берилади?
Umumiy o‘rta ta’lim
7 / 04 / 2018
Ижтимоий фанлар, хусусан, тарих фани ўқитувчиларига дарсда фойдаланиш учун қандай жиҳозлар бепул берилади?
Фароғат МАҲМУДОВА, педагог
— Умумтаълим мактабларининг тарих хонаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 5 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари учун зарур бўладиган жиҳозлар меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 7-мҳ-сонли буйруғига асосан (Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 октябрда 2935-сон билан рўйхатга олинган) зарур ўқув мебеллари ва ўқув кўргазмали воситалар билан бепул таъминланади.
Бахтиёр ҲАСАНОВ, Халқ таълими вазирлиги таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси бош назоратчиси