Ота-она жавобгарми ё ўқитувчи?
Савол: Ўсмир таълимдан ташқари пайтда, яъни оиласи бағрида бўлиши лозим бўлган вақтда ҳуқуқбузарлик содир этса, мактаб раҳбарлари, синф раҳбари ва психологнинг мутасадди идоралар томонидан ўз вазифасидан озод қилиниши тўғрими?
Ойгул ТОЖИБОЕВА,
Учкўприк туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси
Жавоб: “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 30-моддасида кўрсатилганидек, “Вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгардирлар”. Бундан ташқари, Оила кодексининг 73-моддасида ҳам ана шу жиҳат ҳаётий мезонлар асосида белгилаб қўйилган. Демак, ўсмир таълимдан ташқари пайтда ҳуқуқбузарлик содир этса, кўпроқ жавобгарликка ота-она тортилиши керак. Аммо бу мактаб мутасаддиларини жавобгарликдан тўлиқ озод қила олмайди.
Саволга Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Даврон АЛЛАНАЗАРОВ жавоб берди.