Билимли ўқитувчи қийналмайди
“Ma’rifat” газетасининг 2017 йил 28 апрелдаги 34-сонида чоп этилган “Ўқитувчига эркинлик беринг! Ёхуд сертификатли муаллим керакми ёки малакали?” мақоласини ўқиб...
Фикримча, муаллиф мавзуга бир томонлама ёндашган. Айрим камчиликларни рўкач қилиб, жараённи фақат салбий баҳолаган.
Мисол учун, Самарқанд вилоятида ҳам шу йилнинг март ойида фан ўқитувчилари аттестацияси бўлиб ўтди. Холис айтсам, жараён бу гал онлайн тарзда ҳаққоний ташкил этилди. Коррупция, таниш-билишчиликка йўл қўйилмади. Табиийки, билимсиз ўқитувчилар қийналди. Мақолада келтирилган, ижтимоий тармоқлардаги тест саволлари ҳақидаги салбий фикрларга қўшилмайман. Саволлар тўғри тузилган. Мисол учун, Миркарим Осимнинг “Китобга ихлос” ҳикоясида ким ҳақида айтилган?” деган саволга қуйидаги жавоб вариантлари берилган.
А) Алишер Навоий
Б) Абу Али ибн Сино
С) Улуғбек
Д) Амир Темур
Бир қарашда савол жуда оддий туюлади. Дарҳол кўз олдимизга Алишер Навоий келади. Мантиқан ўйлаб кўрилса, тўғри жавоб — Абу Али ибн Сино.
Ёки «Математика фанида касрлар нечанчи синф¬да ўтилади?” саволига ҳам билган киши “4-синфда” жавобини осон топа олади.
Бундан ташқари, ўқитувчи дарслик муаллифини, неча боб ва бўлимдан иборатлигини, мавзуларни билиши зарур.
Уммат ҲАЙДАРОВ,
Булунғур туманидаги 35-мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчиси