Сифат, адолат, шаффофлик Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг бош мезони бўлади
Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим тизимида амалга оширилиши зарур бўлган исло ҳ отлар режаси ҳ ақида маълумот берди. Халқ таълими вазири таълим сифатини яхшилаш хўжакўрсин учун бўлмаслиги лозимлигини таъкидлаб, вазирдан тортиб, оддий ходимнинг иш фаолияти уч тамойил — адолат, сифат, шаффофлик асосида ташкил этилишини билдирди.
Шунингдек, юртдошларимиз томонидан мактаб таълимини яхшилаш бўйича уч кунда уч мингдан ортиқ таклиф билдирилгани тизимда кўплаб муаммолар йиғилиб қолганидан дарак эканини, жамиятда ўқитувчининг нуфузини ошириш шартлигини таъкидлади.
Халқ таълими вазирлигининг бош мақсади — юқори малакали баркамол авлодни тайёрлаш экани алоҳида таъкидланди. Ўқитувчидан тортиб, халқ таълими тизимидаги юқори бў ғ ин ходимининг вазифаси билимли етук кадрлар тайёрлашга қаратилиши керак. Халқ таълими вазири оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳамкорликка чорлаб, журналистлар икки асосий йўналиш — ўқитувчининг жамиятдаги обрўсини ошириш ва жамиятда зиёли инсонларнинг обрў-ҳурматини юксалтириш масаласида яқин кўмакчи бўлиши кераклигини айтди.
— Тадбиркорларимиз тўйхоналар, дўконларга эмас, таълим ривожи, ота-оналар эса фарзандининг яхши ўқиши учун сармоя киритса, шунга жон койитса, кўзлаган мақсадларимизга тезроқ эришамиз. Асосий ниятимиз — таълим сифатини яхшилаш! Илгари болаларимиздан келажакда ким бўлмоқчисан, деб сўрасангиз “ўқитувчи” дея жавоб берарди. Чунки улар ўқитувчи тимсолида энг обрўли, зиёли, ҳурматли касб эгаларини тасаввур қилган. Ўқитувчининг феъл-атворида энг яхши фазилатларни кўрган. Яна шу қадрият ва шарафни тиклаш, педагог ходимларнинг сифатли ишлаши учун шароит яратиш, фақат ва фақат баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ишларга жалб қилиш лозим. Қолаверса, таълим муассасаларини жиҳозлаш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, куз-қиш мавсумига ҳозирлик, китобхонлик тар ғ иботи, ўқувчини билим олишга ра ғ батлантириш олдимиздаги долзарб вазифалар саналади. Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мана шу йўналишдаги муаммоларни ёритиш, айниқса, малакали, баркамол авлодни тарбиялашга тўсиқ бўлаётган ҳолатларга ечим излашда ҳамкорликка тайёрмиз, — деди Шерзод Шерматов.
Брифингда таълим муассасаларида ота-оналар билан шаффоф мулоқот муҳити яратиш, ўқитувчи имижини юксалтириш, тизимдаги марказлашган бошқарув усулидан воз кечиш, адолатли ва сифатли иш механизмини йўлга қўйиш лозимлиги тилга олинди. Халқ таълими вазирлиги томонидан жамиятимизда ўқитувчи касбининг мавқеини ошириш, устозлик касбига нисбатан ижобий қарашни шакллантириш мақсадида ОАВ ходимлари ўртасида “Энг улу ғ ва шарафли касб” мавзусидаги ижодий ишлар танлови ташкил этилгани маълум қилиниб, барча журналистлар ушбу танловда фаол қатнашишига чақирилди.
Брифинг якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Шоира БОЙМУРОДОВА, tc "Шоира БОЙМУРОДОВА,"
«Ma’rifat» мухбири tc "Ma’rifat мухбири"