Кино-дарс
“Кино-дарс” усули юқори синф ўқувчиларининг оғзаки нутқи, дунёқараши ўсишига хизмат қилади. Фақат намойиш этиладиган фильмда бола онгига салбий таъсир этадиган лавҳалар бўлмаслиги шарт.
Бунда ўқувчининг ёшига мос инглизча фильм ҳавола этилади. Таржимасиз фильмдаги воқеалар ривожи, мазмуни ҳақида улар тушунганларини сўзлайди. Ўғил-қизлар ўз таассуротини осон баён этиши учун саволлар бераман.
“Case technology” усулини эса деярли ҳар бир машғулотда қўллайман. Мавзуга оид бирор ҳаётий воқеа ёки янгилик мисол тариқасида олинади ва инглизча муҳокама қилинади. Масалан, “Янги ўқув муассасалари” мавзусидаги суҳбатда болалар ўз фикрини билдираркан, сўз бойлиги ва грамматикани билиш даражаси ошиб боради.
Дилшода МАЪЗУРОВА,
Жиззах шаҳридаги 12-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси