Финляндиянинг янги элчиси Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди
Финляндиянинг янги элчиси Мария Элина Лиивалани 2018 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўз ўрнида, элчи Мария Элина Лиивала дунёда энг муваффақиятли деб эътироф этилаётган Финляндия таълим тизими тўғрисида маълумотлар тақдим этди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Финляндия ташкилотлари билан фин таълим тизими тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистонда таълим тизимидаги ислоҳотларга кўмак бериш учун фин мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш масалаларини муҳокама этди.