Ижарага берилган дарсликлар йўқолса, қанча жарима тўланади?
Hujjatlar
10 / 09 / 2018
Мактабларда ижарага берилган дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмалар ижарага олувчилар томонидан йўқотилган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтириб қўйилган тақдирда, зарарнинг ўрни улар томонидан худди шундай дарсликлар билан қопланади ёки уларнинг қиймати қуйидаги миқдорларда тўланади.
Унга кўра:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг бир баравари миқдорида;
2 — 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг икки баравари миқдорида;
юқори синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.
“Ҳуқуқий ахборот” канали.