Қанча спорт тури мавжуд?
Ҳозирги кунда жаҳонда нечта спорт тури мавжуд? Юртимизда уларнинг қанчаси оммалашган? Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида нечта спорт тури бўйича тренер-мутахассис тайёрланади?
Дмитрий АН,
«Пахтакор» болалар футбол клуби мураббийи
— Дунёда юздан ортиқ спорт тури мавжуд ва кенг тар¬қалган. Мамлакатимизда ҳозирги кунда 98 та спорт тури рўйхатга олинган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида касб таълими: жисмоний тарбия ва жисмоний маданият; психология (спорт психологияси); cпорт фаолияти: баскетбол, бокс, волейбол, велоспорт, гимнастика, сузиш, енгил атлетика, қўл тўпи, қиличбозлик, оғир атлетика, эшкак эшиш, теннис, футбол, бадиий гимнастика, дзюдо, эркин ва юнон-рум кураши, белбоғли кураш, таэквондо (WTF), самбо, кураш, синхрон сузиш, бадминтон; cпорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланади.
Саволга Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мирзаҳаким ТЎХТАМИРЗАЕВ жавоб берди.