Жалолқудуқми ёки Жалақудуқ?
Savol bering, javob beramiz
12 / 04 / 2018
Андижон вилоятидаги Жалолқудуқ туманининг номи кейинги пайтларда айрим нашрларда Жалақудуқ деб ёзиляпти. Қайси бири тўғри?
Рустам АБДИЕВ, Навоий шаҳридаги 11-ИДУМнинг география фани ўқитувчиси
— Жалақудуқ тумани 1926 йилнинг 29 сентябрида Жалолқудуқ номи билан ташкил этилган. 1965 йилда туман номи республика ҳукумати қарори билан Жалақудуқ деб ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилдаги қарори билан Жалақудуқ тумани маркази — Охунбобоев шаҳри Жалақудуқ деб аталмоқда. Давлат идоралари муҳри ва штампида худди шу ном расмийлаштирилган.
Садбархон МАМИТОВА,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жалақудуқ туман кенгаши раиси ўринбосари