Дайжест нима?
Савол: Таълим тизимида дайжест нима?
Зуҳра РАҲМАТОВА, Навоий шаҳри
Жавоб: “Дайжест” сўзининг умумий мазмуни қандайдир соҳалар, мавзулар, жараёнларга тегишли ёки уларда бўлаётган ўзгаришлар, воқеалар, тадбирларга оид ҳужжатлар, мақолалар, янгиликлар тўғрисида қисқача маълумотлар тўпламидир.
Таълим соҳасига тегишли дайжест таълим тизимига тегишли ҳужжатлар, мақолалар, янгиликлар юзасидан қисқача маълумотлар тўплами ҳисобланади. Масалан, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш, талабалар сафидан четлатиш ёки ўқишни кўчириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қабул қилинган янгилик ва ўзгартишлар юзасидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича қисқача маълумотлар тўпламидир.
Марат ЗОКИРОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари