Институт ва университетнинг фарқи
Университет ва институтнинг бир-биридан фарқи нимада?
Сарвиноз НЕЪМАТОВА, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей ўқувчиси
Университет:
— таълимнинг бир неча йўналишларида олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим беради;
— турли соҳалардаги мутахассислар малакасини оширади ва қайта тайёрлайди;
— фаннинг турли йўналишларида фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқотларни амалга оширади;
— тааллуқли илм соҳаси бўйича таянч илмий-методик марказ ҳисобланади.
Институт:
— таълим ва фаннинг муайян соҳасида олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг айрим дастурларини амалга оширади;
— маълум бир соҳа бўйича муайян ҳудуддаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади;
— фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини олиб боради.
Саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасаларини ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи Абдували ХОЛИҚОВ жавоб берди.