Мутахассис ўқитувчи директор бўла оладими?
Савол: “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлаш тайёрлаш миллий дастурига асосан мактаб директори олий ёки биринчи тоифали ўқитувчилардан тайинланиши белгилаб қўйилган экан. Мутахассис ёки иккинчи тоифали ўқитувчи мактаб директори лавозимига тайинланиши мумкин эмасми?
И.АЛИМУҲАММЕДОВ
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мактаб директорининг малака тоифасига эга бўлишига оид талаб белгиланмаган. Мактаб директори малака талаблари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқланган “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касб¬лари классификатори” асосида Халқ таълими вазирининг 2018 йил 14 июндаги 160-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари” талабларига мувофиқ белгиланган бўлиб, унга кўра умумий ўрта таълим мактаби директори учун:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки пенсия олиш ҳуқуқи билан захирага бўшатилган ҳарбий офицер;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик ёки ҳарбий иш стажи талаб этилиши белгиланган.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати кўмагида тайёрланди.